Регистон - қадимий Самарқанднинг юраги

* «Регистон» сўзининг маъноси «қумли жой» деган маънони англатади.
* Замонавий Регистон ансамбли ўзида Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори масжид-мадрасасини мужассам этади.
* XVII асрда Регистон майдони Ялангтўш Баҳодир фармони билан тўлиқ таъмирдан чиқарилган

Slider

ТАРАҚҚИЁТГА КИМЛАР ҲАЛАЛ БЕРМОҚДА?

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан аҳоли ва тадбиркорларнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг вақти ва нақдини тежаш орқали давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилган.

 

Давлат хизматлари агентлигининг хабарига кўра, ҳозирги вақтда жойлардаги Давлат хизматлари марказлари орқали 100 дан ортиқ давлат хизматлари самарали кўрсатиб келинмоқда.

Қайд этилишича, ушбу тизим аҳоли ва давлат хизмати кўрсатувчи идоралар учун ҳам янгилик бўлган, унга мослашиш, кўникиш учун вақт талаб этилиши ваколатли идоралар томонидан давлат хизматини ўз вақтида ва сифатли кўрсатишга тўсиқ бўлмоқда.

Таҳлиллар натижаси, энг кўп қонун бузилиш ҳолатларига кадастр, қурилиш идоралари, ҳокимликлар ва коммунал хўжалик ташкилотлари томонидан йўл қўйилганлигини кўрсатмоқда. Ушбу ҳолатларни бартараф этиш ва мазкур ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш мақсадида Агентлик томонидан тегишли ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимиз бўйича қўлланилган ҳуқуқий таъсир чоралари натижасида 161 нафар шахс маъмурий ва 17 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган.

Ваколатли идораларнинг аксарият масъул ходимлари қўлланилган чоралардан ўзларига тегишли хулоса чиқарган ҳолда фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиб, сифатли давлат хизмати кўрсатишмоқда. Бироқ, давлат хизмати кўрсатишда белгиланган тартибга қайта-қайта риоя этмаётган ходимлар ҳам учрамоқда.

Ўтган давр мобайнида давлат хизматини кўрсатишда такрор ва такрор қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган ваколатли идораларнинг 32 нафар масъул ходими икки ёки уч мартадан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Жазо чоралари қўлланилган раҳбар кадрлар вилоятимизнинг Самарқанд шаҳар, Оқдарё, Жомбой, Пастдарғом, Самарқанд, Ургут, Қўшработ ва Булунғур  туманларида кўпчиликни ташкил этмоқда.

Taklif, fikr yoki mulohaza bildirish

Himoya kodi
Yangilash

Axborot xizmati

Welcome to Samarkand

Taqvim


«  Август 2019  »
ПВСЧПСВ
1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031