Регистон - қадимий Самарқанднинг юраги

* «Регистон» сўзининг маъноси «қумли жой» деган маънони англатади.
* Замонавий Регистон ансамбли ўзида Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори масжид-мадрасасини мужассам этади.
* XVII асрда Регистон майдони Ялангтўш Баҳодир фармони билан тўлиқ таъмирдан чиқарилган

Slider

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ИНСПЕКТОРИГА КУЧ ИШЛАТГАН ЭР-ХОТИН ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

Ширакайф ҳайдовчи Б.Жумаев жорий йил 23 март куни соат тунги 02:00 ларда “Кобалт” русумли автомашинани маст ҳолатда Кармана-Пахтачи йўналиши бўйлаб бошқариб келаётганда “Самарқанд” ЙПХ масканида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тўхтатилади.

 

Ҳайдовчининг автомашинадан тушиш ва ҳужжатларни тақдим қилиши сўралганда, эр-хотин инспекторнинг қонуний талабларига бўйсунмай, дастлаб инспекторнинг қўл телефонини синдиришади, кейин юзини тирнаб, уриб, ҳақорат қилиб, хизмат кийимларини йиртишгача боришади.

Б.Жумаев ва С.Жумаева суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган ишидан чин кўнгилдан пўшаймонлигини билдиришди.

Суд томонидан, жиноят иши юзасидан мавжуд далиллар ва гувоҳлар кўрсатмалари ҳар тарафлама текширилди. Судланувчиларнинг айбларига тўлиқ иқрорлигию, қилган қилмишиларидан чин кўнгилдан пушаймонлиги инобатга олиниб, Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан судланувчи Б.Жумаевга 2.027.300 сўм, судланувчи С.Жумаевага 1.419.110 сўм миқдорида жарима тайинланди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Алишер Сайдуллаев маълум қилди. 

Taklif, fikr yoki mulohaza bildirish

Himoya kodi
Yangilash

Axborot xizmati

Welcome to Samarkand

Taqvim


«  Апрель 2019  »
ПВСЧПСВ
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930