Регистон - қадимий Самарқанднинг юраги

* «Регистон» сўзининг маъноси «қумли жой» деган маънони англатади.
* Замонавий Регистон ансамбли ўзида Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори масжид-мадрасасини мужассам этади.
* XVII асрда Регистон майдони Ялангтўш Баҳодир фармони билан тўлиқ таъмирдан чиқарилган

Slider

САМАРҚАНДДА “ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ” ТАНТАНАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, маданият ва санъат саройларида Янги йил байрами тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги томошалар ёшларни ватанпарварлик, дўстлик, фидойилик, тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш каби эзгу ғояларга ундамоқда.

Ҳар йили Янги йил арафасида “Президент арчаси” шодиёналари ўтказилиши болажонлар учун беғубор орзу-умидлар байрамига айланган. Ушбу тантаналар давомида Президентимиз совғалари топширилиши эса кичкинтойларнинг қувончига қувонч қўшмоқда.

Бугун, Самарқанд шаҳридаги “Олтин Самарқанд” базмгоҳида ташкил этилган “Президент арчаси” вилоят тадбирига меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, махсус мактаб-интернатлар ўқувчилари, кам таъминланган оилалар, юртимиз тинчлиги ва барқарорлигини асраш йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари таклиф этилди.

Президентимизнинг ўқув қуроллари, китоблар, турфа ширинликлардан иборат совғалари 500 нафарга яқин болажонларга сектор раҳбарлари томонидан тантанали равишда топширилди.

Махсус театрлаштирилган байрам дастури намойиш этилди, шеърлар янгради. Таниқли хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, ранг-баранг чиқишлар, ақлни чархловчи турли ўйинлар, тез айтишлару топишмоқлар байрамга янада жўшқинлик бағишлади. Турли эртак қаҳрамонлари болажонларни эртакларнинг сирли оламига етаклади.

 

Taklif, fikr yoki mulohaza bildirish

Himoya kodi
Yangilash

Axborot xizmati

Welcome to Samarkand

Taqvim


«  Август 2019  »
ПВСЧПСВ
1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031