Регистон - қадимий Самарқанднинг юраги

* «Регистон» сўзининг маъноси «қумли жой» деган маънони англатади.
* Замонавий Регистон ансамбли ўзида Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори масжид-мадрасасини мужассам этади.
* XVII асрда Регистон майдони Ялангтўш Баҳодир фармони билан тўлиқ таъмирдан чиқарилган

Slider

ТЎЙ-ҲАШАМЛАР ҚАТЪИЙ ТАЛАБЛАР АСОСИДА ЎТИШИ ЛОЗИМ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашлари 14 сентябрь куни тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни қабул қилган эди.

“Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Низом 2020 йил 1 январдан кучга кирди. Эндиликда оилавий тадбирлар белгиланган қатъий талаблар асосида ўтиши лозим.

Жумладан:
- тўй, оилавий тадбирлар, маърака ва маросимлар (дафн маросимидан ташқари) фақат 1 кун бўлади;
- улар соат 6:00-23:00 оралиғида ўтказилиши лозим;
- тўйларда 200 нафаргача, ошда 250 нафаргача одам қатнашиши мумкин;
- қўшалоқ тўйда 250 нафар, ошда эса 300 нафаргача одам қатнашиши мумкин;
- келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетишида 3тадан кўп бўлмаган енгил автомашинадан фойдаланиш мумкин;
- дафн маросимларида чекланмаган одам қатнашиши мумкин (марҳум хотирасига бағишлаб ёзиладиган эҳсон дастурхони бундан мустасно);
- диний маърузалар белгиланган тартибда рухсат олган шахслар томонидан ўқилади;
- «келин навкари», «чарлар», «ота кўрди», «сеп ёйди», «қуда чақирди», «куёв чақирди», «келин чақирди», «тоғора юбориш», «пул сочиш» ва ҳоказо ишларни ўтказиш мумкин эмас;
- «етти», «пайшанбалик», «йигирма», «қирқ», «йил оши», «пул тарқатиш», «мато улашиш» ва ҳоказоларни ўтказиш мумкин эмас;
- тўйхона, кафе ва ресторанларда 50 нафар ва ундан ортиқ шахслар иштирокида оилавий тадбирлар ўтказиш учун албатта шартнома тузилади;
- тадбирлардаги бошловчи (тамада) санъаткор, хонанда, видеочи, фотограф ва бошқалар билан шартнома тузилиши лозим;
- тадбирларда 2 нафардан ортиқ хонанда (гуруҳ) хизмат қилиши мумкин эмас.

Ички ишлар органлари профилактика инспектори фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда фуқаролар ўртасида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва камхарж ўтказишга, жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини аҳоли онгига сингдиришга, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг шуҳратпарастлик ва дабдаба билан ўтказилишининг олдини олишга қаратилган аниқ ва мақсадли профилактик тадбирларни ташкил этиши, шунингдек бундай тадбирлар давомида жамоат тартибини таъминлаши лозим.

Куни кеча вилоят ҳокимлигида видеоселектор шаклида ички ишлар органлари профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тўйхона ва базмгоҳлар раҳбарлари ҳамда масъул мутасадди ташкилотлар иштирокида ўтказилган учрашувда ҳам айнан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг Самарқандда қандай тартибда ўтаётганлиги муҳокама этилди. Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганишлар натижаси бўйича тайёрланган видео лавҳа орқали бугунги ҳолат кўрсатиб берилди. Қўшма қарор билан тасдиқланган Низом талаблари яна бир бора барча иштирокчиларга тушунтириб берилди.

Учрашувда ўрганишлар таҳлили, шунингдек аҳоли билан бевосита ўтказилган мулоқотлар, жамоатчилик вакилларидан келиб тушган мурожаатлар ушбу соҳада бир қатор жиддий муаммо ва камчиликлар ҳамон сақланиб қолаётганини кўрсатаётганлиги, хусусан, айрим фуқаролар дабдабали тўй маросимлари ва уларни ўтказишга сарфланадиган катта харажатлар оқибатида қарзга ботаётганлиги ва ундан қутулиш мақсадида чет элга ишлаш учун чиқиб кетаётганлиги ҳолатлари кузатилаётганлиги билдириб ўтилди.

Вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Ҳ.Нормуродов, вилоят фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари Б.Насриев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Раҳмонов, Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Мардон Мавлонов ва бошқа бир қатор шахсларнинг Низом талабларидан келиб чиқиб, амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Учрашув якунида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Низом талабларига қатъий амал қилиши зарурлиги яна бир карра таъкидланди.

Taklif, fikr yoki mulohaza bildirish

Himoya kodi
Yangilash

Axborot xizmati

Welcome to Samarkand

Taqvim


«  Август 2019  »
ПВСЧПСВ
1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031