Регистон - қадимий Самарқанднинг юраги

* «Регистон» сўзининг маъноси «қумли жой» деган маънони англатади.
* Замонавий Регистон ансамбли ўзида Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори масжид-мадрасасини мужассам этади.
* XVII асрда Регистон майдони Ялангтўш Баҳодир фармони билан тўлиқ таъмирдан чиқарилган

Slider

ҚОРА ТЕПАДА “ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ” ЎТКАЗИЛДИ

Вилоят ҳокимлигининг навбатдаги ёшлар билан учрашуви вилоятнинг чекка Ургут тумани Қора тепа ҳудудида ўтказилди.

Даставвал 41-умумий ўрта таълим мактабидан ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”га келган йигит ва қизларга вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Норбекович Нормуродов мамлакатдаги ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, ёшларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди.

70 нафардан ортиқ йигит-қизлар иштирок этган учрашувда ёшлар ўзларини қийнаётган муаммо ва таклифлар бўйича вилоят ҳокимига мурожаат қилишди. Муаммоларнинг аксариятига шу жойнинг ўзида ечим топилди. Ёшлар томонидан ўзлари таҳсил олаётган мактабларда спорт зали спорт қуриш, спорт жиҳозлари билан таъминлаш, мактаб китоб фондини бойитиш, тадбиркорлик учун кредит ажратиш, давлат ва хусусий шериклик асосида боғча ташкил этиш, ҳудудда стомотологик шифохона ташкил этиш учун ер ажратиш каби бир қатор мурожаатлар билдирилди. Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган барча мурожаатларга масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги ва ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан назоратга олинди.

Taklif, fikr yoki mulohaza bildirish

Himoya kodi
Yangilash

Axborot xizmati

Welcome to Samarkand

Taqvim


«  Апрель 2019  »
ПВСЧПСВ
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930