Регистон - қадимий Самарқанднинг юраги

* «Регистон» сўзининг маъноси «қумли жой» деган маънони англатади.
* Замонавий Регистон ансамбли ўзида Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори масжид-мадрасасини мужассам этади.
* XVII асрда Регистон майдони Ялангтўш Баҳодир фармони билан тўлиқ таъмирдан чиқарилган

Slider

БИР ГУРУҲ ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИНИНГ ФАХРИЙ ЁРЛИҒИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ


8 январь — Прокуратура органлари ходимлари куни. Сана муносабати билан бугун вилоят прокуратурасида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда сўз олганлар прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан табриклаб, халқ манфаати йўлидаги хизматларида муваффақиятлар тилашди. Прокуратура органлари томонидан жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, умуман, барча йўналишларда салмоқли ишлар қилиниб, муҳим натижаларга эришилаётганлигини таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, прокуратура органлари ходимлари зиммаларига юклатилган ҳар қандай вазифани бажаришга виждонан, садоқат ва юксак масъулият билан ёндашаётганлигини, тараққиётимизнинг янги босқичида жамиятда адолатни қарор топтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича катта ишларни амалга ошираётганликларини билдириб ўтишди.
Тадбир давомида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ прокуратура органлари ходимлари вилоят ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
 

Taklif, fikr yoki mulohaza bildirish

Himoya kodi
Yangilash

Axborot xizmati

Welcome to Samarkand

Taqvim


«  Февраль 2019  »
ПВСЧПСВ
123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728