Регистон - қадимий Самарқанднинг юраги

* «Регистон» сўзининг маъноси «қумли жой» деган маънони англатади.
* Замонавий Регистон ансамбли ўзида Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори масжид-мадрасасини мужассам этади.
* XVII асрда Регистон майдони Ялангтўш Баҳодир фармони билан тўлиқ таъмирдан чиқарилган

Slider

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ШАХСИЙ ТАРКИБИДАГИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Самарқандда Миллий гвардия вилоят бошқармаси шахсий таркибидаги ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.

 

Учрашувда миллий гвардия мамлакатимизнинг шарафи ва ғурури эканлиги, халқимиз осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш орқали уларнинг ишончини қозониш борасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фаол қатнашиб келаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, кенг жамоатчилик ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида олиб борилган ишлар натижасида вилоятда жиноятчиликнинг 23 фоизга камайишига эришилишида Миллий гвардиянинг салмоқли ҳиссаси борлиги билдирилди.

Шу билан бир қаторда учрашувда иштирок этганларга тизимда олиб борилаётган ишлар, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги масалалари бўйича ҳам маълумот берилди. 2018-2019 йилларда Самарқанд шаҳридаги Қорасув массивида Миллий гвардия шахсий таркибига 60 та имтиёзли хонадонлар ажратилганлиги ҳамда 2020 йилда яна 30 та хонадон ажратилиши маълум қилинди.

Учрашув савол-жавоб шаклида ўтиб, Миллий гвардия вилоят бошқармаси шахсий таркибида хизмат қилаётган ёшлар оила аъзоларини иш билан таъминлаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, уй-жой сотиб олишдаги имтиёзлар ва бошқа масалалар бўйича ўз мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. Билдирилган мурожаатлар юзасидан масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Тадбир якунида энг фаол ёшлар вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Taklif, fikr yoki mulohaza bildirish

Himoya kodi
Yangilash

Axborot xizmati

Welcome to Samarkand

Taqvim


«  Февраль 2019  »
ПВСЧПСВ
123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728