Регистон - қадимий Самарқанднинг юраги

* «Регистон» сўзининг маъноси «қумли жой» деган маънони англатади.
* Замонавий Регистон ансамбли ўзида Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори масжид-мадрасасини мужассам этади.
* XVII асрда Регистон майдони Ялангтўш Баҳодир фармони билан тўлиқ таъмирдан чиқарилган

Slider

НУРОБОДДА ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК БОҒЧАСИ ОЧИЛДИ

 

Телеграм каналимизга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берган топшириғига асосан Нуробод туманининг чекка ҳудуди - Саҳоба маҳалласида янги мактабгача таълим ташкилоти барпо этиш белгиланган эди.

 

Куни кеча қисқа фурсат ичида Саҳоба маҳалласи ёшлари учун барпо этилган 75 ўринли 13-мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Муассасани фойдаланишга топшириш мақсадида ташкил этилган тадбирда сўз олганлар томонидан янги қурилган мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, аҳлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилганлиги, ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий жиҳозланганлиги алоҳида эътироф этилди.

Taklif, fikr yoki mulohaza bildirish

Himoya kodi
Yangilash

Axborot xizmati

Welcome to Samarkand

Taqvim


«  Февраль 2019  »
ПВСЧПСВ
123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728