Регистон - қадимий Самарқанднинг юраги

* «Регистон» сўзининг маъноси «қумли жой» деган маънони англатади.
* Замонавий Регистон ансамбли ўзида Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори масжид-мадрасасини мужассам этади.
* XVII асрда Регистон майдони Ялангтўш Баҳодир фармони билан тўлиқ таъмирдан чиқарилган

Slider

САМАРҚАНДДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ ХАЛҚ БАЙРАМИ СИФАТИДА НИШОНЛАНДИ

Самарқандда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбирлари Амир Темур мақбарасини зиёрат қилиб, Соҳибқирон ёдига Қуръон тиловат қилиш билан бошланди. Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги, вилоят ташкилот ва корхоналари, муассасалари раҳбарлари, ҳарбий қисмлар командирлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳарбий оркестр садолари остида Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этдилар.

 

Байрам дастури доирасида Кўксарой майдонида ташкил этилган, армия ва халқ бирдамлигини кенг намоён этган ҳарбий парад, замонавий техникалар, қурол аслаҳа ва анжомлар кўргазмаси ватанимиз тинчлиги ишончли қўлларда эканлиги намоён этиб, йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 13 январдаги Фармонига биноан Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи давлатимизнинг юксак орден ва медаллари, фахрий унвонлари билан тақдирланганди. Улар орасида Самарқанд вилоятида хизмат бурчини аъло даражада ўтаётган ҳарбий хизматчилар ҳам бор. Тадбир давомида ана шу мукофотлар ўз эгаларига топширилди.

“Зилол бахт” базмгоҳида ҳарбий хизматчилар шарафига тўкин дастурхон ёзилди. Санъаткорлар ижросидаги Ватан, тинчлик ва дўстликни мадҳ этувчи куй-қўшиқларга уланиб кетган тадбир иштирокчиларга байрамона кайфият бахш этди.

Вилоятда байрам тадбирлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Taklif, fikr yoki mulohaza bildirish

Himoya kodi
Yangilash

Axborot xizmati

Welcome to Samarkand

Taqvim


«  Апрель 2019  »
ПВСЧПСВ
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930