Регистон - қадимий Самарқанднинг юраги

* «Регистон» сўзининг маъноси «қумли жой» деган маънони англатади.
* Замонавий Регистон ансамбли ўзида Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори масжид-мадрасасини мужассам этади.
* XVII асрда Регистон майдони Ялангтўш Баҳодир фармони билан тўлиқ таъмирдан чиқарилган

Slider

"Овози Самарқанд" газетаси 1-сони нашр этилганлигига 30 йил тўлди

 

“Овози Самарқанд” газетаси жамоасига!

Қадрли ижодкорлар!

Сизларни, сизлар орқали “Овози Самарқанд” газетасининг садоқатли муштарийларини ушбу нашр ташкил этилганлигининг 30 йиллиги билан табриклайман!

 

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ва вилоят ҳокимлиги муассасислигида чоп этиб келинаётган “Овози Самарқанд” газетаси бугун нафақат вилоятимиз, балки республикамиз оммавий ахборот воситаларида ҳам ўз ўрни, ўз овозига эга нашр сифатида эътироф этилади.

Бугунги кунга келиб матбуотимиз шунчаки ахборот тарқатиш воситаси эмас. Фуқаролик жамияти институтлари тизимида оммавий ахборот воситаларининг роли тобора ортиб бормоқда. Муҳтарам Президентимиз бошчиликларида жамиятда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини амалда “тўртинчи ҳокимият”га айлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бугун ўз самарасини бермоқда.

Бу ўзгаришлар сизлар фаолият кўрсатаётган нашрда ҳам ўз аксини топаётгани ғоят қувонарлидир. Газетанинг ҳар бир сонида вилоятимиз ҳаёти билан боғлиқ долзарб мақолалар, хабар ва янгиликлар чоп этилмоқдаки, бу бизга жойларда амалга оширилаётган ишлар натижаларидан хабардор бўлиш ва келгусидаги вазифаларимизни белгилаб олишга ёрдам бермоқда.
Сӯнгги йилларда таҳририят жамоаси қўлга киритаётган ютуқлар кенг жамоатчилик қатори бизни ҳам қувонтирмоқда 2018 йилда “Овози Самарқанд” газетаси журналистика соҳасида “Олтин қалам” XIII Миллий мукофоти учун ўтказилган танловда қатнашиб, вилоятда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, миллатлараро дўстлик ва тотувлик тарғиботига қўшаётган ҳиссаси учун матбуот йўналишида учинчи ўринни эгаллади.

“Овози Самарқанд” кутубхонаси” таҳрир ҳайъати томонидан замонавий ўзбек шеърияти намуналарининг таржималаридан иборат “Саодати дўстӣ” ва 2019 йилда Садриддин Айнийнинг маънавий, илмий мероси хусусида мақолаларни ўзида жамлаган “Айнишиносӣ дар Самарқанд - Самарқандда Айнийшунослик” китоби Самарқанд давлат музей-қӯриқхонаси ҳомийлигида нашр этилди.

Газетанинг 30 йиллиги муносабати билан самарқандлик ижодкорларнинг ижод намуналаридан иборат “30 гуфтор аз 30 тор” ва 30 йил давомида газетада чоп этилган энг яхши мақолалар тўплами – “30 номаи рўзнома” китоблари чоп этилгани жамоанинг меҳнатсеварлиги ва маърифатпарварлигидан далолат беради.

Шу нуқтаи назардан “Овози Самарқанд” газетасини биз вилоятимизда барча соҳалардаги ислоҳотларни изчил ва тизимли амалга оширишда фаол қатнашаётган нашр сифатида биламиз ва қадрлаймиз.

Бунда албатта, таҳририятда фаолият кўрсатаётган Сиз – заҳматкаш журналистларнинг, ижод аҳлининг, шу билан бирга, газетага яқин ҳамкор бўлган жамоатчи мухбирлар, самарқандлик зиёлиларнинг жуда катта ҳиссаси бор.
Ана шу фидойилик туфайли кейинги пайтда газета мазмун-мундарижаси тубдан ўзгарди. Таҳририятда жўшқин ижодий муҳит шаклланди. Журналист кадрларнинг янги авлоди камолга етмоқда.

Азиз дўстлар!

Сизларни бугунги қутлуғ сана билан яна бир бор табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, ижодий баркамоллик, шарафли ва машаққатли ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз!

“Овози Самарқанд” газетамизнинг эллик, юз йиллик юбилейларини нишонлаш барчамизга насиб этсин!

Ҳурмат билан,

Самарқанд вилояти ҳокими
Э.О.Турдимов
15.01.2020 йил

Taklif, fikr yoki mulohaza bildirish

Himoya kodi
Yangilash

Axborot xizmati

Welcome to Samarkand

Taqvim


«  Апрель 2019  »
ПВСЧПСВ
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930