Регистон - қадимий Самарқанднинг юраги

* «Регистон» сўзининг маъноси «қумли жой» деган маънони англатади.
* Замонавий Регистон ансамбли ўзида Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори масжид-мадрасасини мужассам этади.
* XVII асрда Регистон майдони Ялангтўш Баҳодир фармони билан тўлиқ таъмирдан чиқарилган

Slider

Самарқандда Иккинчи жаҳон уруши даврида юз берган тарихий воқеалар ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли киноасарни суратга олиш ишлари бошланди.

Мазкур фильм 1941 йилда Смоленск остонасида асир тушган ва Нидерландиянинг Амерсфорт концлагерига жўнатилган 101 нафар ўзбек ўғлони ҳақида ҳикоя қилади. Йигитларни нацистларнинг ғоявий раҳнамоларидан бири Геббельснинг шахсий топшириғига биноан, фашист аскарлари “ёввойи халқлар” билан қандай курашаётгани ҳақидаги тарғибот фильмини суратга олиш учун тайёрлашади. Гитлернинг Совет иттифоқини яшин тезлигида босиб олишга қаратилган режаси барбод бўлгач, ушбу асар аскарларнинг тушкун руҳини кўтариши, рақибларнинг “қанчалик ночор ва инсонийликдан йироқ” эканини кўрсатиши лозим эди.

Ана шу мақсадда нацистлар 101 нафар ўзбекистонлик асирни танлаб олишади ва уларга маълум вақт мобайнида овқат беришмайди. Суратга олиш гуруҳи етиб келганида, очликдан силласи қуриган ўзбек асирларининг олдига битта буханкани ирғитишади. Уларнинг назарида асирлар бир бурда нон учун бир-бирини ғажишга тайёр туриши керак эди. Аммо, ҳаммаси бошқача тус олади.

Ўзбеклар шарқона одатга кўра, нонни тенг бўлакларга тақсимлаб, бир-бирларига узатишади. Фашистлар бундан ғазабга минишади, асирларни роса тепкилашиб, кейин отиб ташлашади. Шу тариқа Геббельснинг ваҳшиёна режаси йўққа чиқади.

Суратга олинаётган фильмнинг асосий ғояси ана шу тарихий факт ёрдамида ўзбек халқининг мардлиги, тантилиги, бағрикенглигини кўрсатишган иборат. Бу тарихий воқеани нидерландиялик журналист Ремко Рейдинг 20 йилдан бери тадқиқ қилиб келади. У айни пайтда Ўзбекистонга ташриф буюриб, инсонпарварлик ва қаҳрамонликни тасвирловчи ушбу киноасарни суратга олиш жараёнида иштирок этмоқда.

Лойиҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Ўзбеккино миллий агентлиги томонидан нидерландиялик кинематографлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Taklif, fikr yoki mulohaza bildirish

Himoya kodi
Yangilash

Axborot xizmati

Welcome to Samarkand

Taqvim


«  Апрель 2019  »
ПВСЧПСВ
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930