Регистон - қадимий Самарқанднинг юраги

* «Регистон» сўзининг маъноси «қумли жой» деган маънони англатади.
* Замонавий Регистон ансамбли ўзида Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори масжид-мадрасасини мужассам этади.
* XVII асрда Регистон майдони Ялангтўш Баҳодир фармони билан тўлиқ таъмирдан чиқарилган

Slider

БУЛУНҒУРДАГИ САЙЁР ҚАБУЛДА 250 ГА ЯҚИН ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ

Мамлакатимизда фуқаро оғирини енгил қилиш, давлатдан розилигини таъминлашда ўтказилаётган оммавий сайёр қабуллар ўз натижасини бермоқда.

 

Давлат идоралари халққа хизмат қилиши тамойилига кўра бу вазифалар моҳиятини англаган, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди борки, халқ билан яқин бўлишга интилиб, мулоқотнинг самарали усулларидан фойдаланмоқда. Асосий вазифаси халққа хизмат қилиш, уларни рози қилиш эканлигини ўйлаб фаолият кўрсатмоқда. Ва бу ўз самарасини бераётгани сир эмас. Одамларнинг давлат идораларига, раҳбарларга ишончи ортмоқда. Кимга, қандай тартибда мурожаат қилиш кўникмаси шаклланмоқда.

Мингчинор маҳалласида жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли Мингчинор олимпия ўйингоҳи биносида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда фуқароларимиз томонидан йўлга асфальт ётқизиш, ичимлик суви, электр энергияси, имтиёзли уй-жой ва иш билан таъминлан билан боғлиқ муаммолар кўпроқ билдирилди. Худди шу масалалар билан чегарадош туманларда яшовчи фуқаролар ҳам сайёр қабулда қатнашишди.

Ҳаким Салимов моддий ва маънавий харажатлар қопланишини талаб қилган бўлса, Ҳазратқул Сафаров бошчилигида бир гуруҳ маҳалладошлар фирибгардан пулларини қайтаришга ёрдам сўрашди. Мунаввар Холбекова бузилган йўлга асфальт қопламаси ётқизишда ёрдам сўраган бўлса, Дилфуза Шодиева малакали даволанишга муҳтожлигини билдириб мурожаат қилди.

Сайёр қабул давомида жами 250 га яқин фуқароларимиз билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Баъзи масалалар жойида ҳал қилинди, баъзиларига эса ҳуқуқий маслаҳат берилди, ижроси муддат талаб этиладиган мурожаатларга эса масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

 

 

Taklif, fikr yoki mulohaza bildirish

Himoya kodi
Yangilash

Axborot xizmati

Welcome to Samarkand

Taqvim


«  Апрель 2019  »
ПВСЧПСВ
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930