Регистон - қадимий Самарқанднинг юраги

* «Регистон» сўзининг маъноси «қумли жой» деган маънони англатади.
* Замонавий Регистон ансамбли ўзида Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори масжид-мадрасасини мужассам этади.
* XVII асрда Регистон майдони Ялангтўш Баҳодир фармони билан тўлиқ таъмирдан чиқарилган

Slider

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (532-сон, 27.06.2019 й.)

 

Қарор билан:

- Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом;

- Қўмита ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом;

- Қўмита ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги тўғрисидаги низом;

- Ветеринария хизмати мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Шунингдек, Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузурида Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш маркази ташкил этилди.

Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари, ҳомийлик хайриялари ва бошқа қонун билан тақиқланмаган манбалар белгиланди.

Axborot xizmati