Регистон - қадимий Самарқанднинг юраги

* «Регистон» сўзининг маъноси «қумли жой» деган маънони англатади.
* Замонавий Регистон ансамбли ўзида Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори масжид-мадрасасини мужассам этади.
* XVII асрда Регистон майдони Ялангтўш Баҳодир фармони билан тўлиқ таъмирдан чиқарилган

Slider

Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари белгиланди

“Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3195, 08.11.2019 й.).

Қарорга мувофиқ, Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари янги таҳрирда тасдиқланиб, Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлиги бош директорининг “Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2625, 12.11.2014 й.) ўз кучини йўқотган деб топилди.

 

Қоидаларда, жумладан қуйидагилар белгиланди:

- маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишни ташкил қилиш тартиби;

- қаттиқ, суюқ, йирик габаритли ва қурилиш чиқиндиларини юклаш ҳамда ташиш тартиби;

- маиший чиқиндиларни полигонларга (чиқиндихоналарга) жойлаштириш тартиби;

- чиқинди ташишга ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишларини белгилаш тартиби;

- ихтисослаштирилган транспорт воситаси ва унинг экипажига, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар.

Axborot xizmati