Регистон - қадимий Самарқанднинг юраги

* «Регистон» сўзининг маъноси «қумли жой» деган маънони англатади.
* Замонавий Регистон ансамбли ўзида Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори масжид-мадрасасини мужассам этади.
* XVII асрда Регистон майдони Ялангтўш Баҳодир фармони билан тўлиқ таъмирдан чиқарилган

Slider

ХОРИЖИЙ ЭКСПЕРТЛАР ИШТИРОКИДА МEҲМОНХОНА БИЗНEСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА СEМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Самарқанд шаҳридаги ёшлар иттифоқи биносида вилоят ҳокимлиги туризмни ривожлантириш департаменти ва АҚШнинг Америка меҳмонхона институти (American Hotel & Lodging Educational Institute) билан ҳамкорликда семинар ўтказилди.

 

Семинарни “American Hotel & Lodging Educational Institute”нинг халқаро алоқалар бўйича вице-президенти Cастли Аҳмад бошчилигидаги модераторлар олиб боришди. Меҳмонхона ишини ривожлантиришга қаратилган мазкур семинарда меҳмонхона раҳбарлари, менеджер ва бошқа соҳа мутахассислари иштирок этишди. Семинар ишида Америка меҳмонхона хўжалиги ассоциациясининг фаолият йўналишлари, меҳмонхона бизнесини тўғри юритишга қаратилган қатор масалалар муҳокама қилинди. Семинар иштирокчиларига тақдимот слайдлари ва видеолавҳалар орқали меҳмонхона бизнесидаги асосий жараёнлар кўрсатиб берилди.  

Шунингдек, келгусида вилоят ҳокимлиги туризмни ривожлантириш департаменти билан ҳамкорликда Самарқанд туризм ва хизмат кўрсатиш коллежи, “Ипак йўли” халқаро туризм университети ва Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти каби таълим муассасаларимиз билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, халқаро сертификат олиш учун талабалар ўртасида махсус курсларни ўтказиш режалаштирилди.

Taklif, fikr yoki mulohaza bildirish

Himoya kodi
Yangilash

Axborot xizmati