Регистон - қадимий Самарқанднинг юраги

* «Регистон» сўзининг маъноси «қумли жой» деган маънони англатади.
* Замонавий Регистон ансамбли ўзида Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори масжид-мадрасасини мужассам этади.
* XVII асрда Регистон майдони Ялангтўш Баҳодир фармони билан тўлиқ таъмирдан чиқарилган

Slider

САНОАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА

Мамлакатимизда саноат туризми бошқа туризм йўналишларга нисбатан янги йўналиш ҳисобланади. Ҳар бир ёш авлод турли хил қизиқиш ва дунё қарашларга эга бўлиб, улар ўзлари истеъмол қиладиган маҳсулотларига, кундалик фойдаланадиган воситаларига, ишлатаётган техника жиҳозларига, умумий қилиб айтганда фойдаланадиган буюмларининг ишлаб чиқарилиши жараёни қай тарзда кечар экан деган табиий савол ва қизиқиш уйғотиши табиий.

 

Ёшларнинг ушбу қизиқиш ва истакларини инобатга олган ҳолда вилоят ҳокимлиги туризмни ривожлантириш департаменти томонидан вилоят халқ таълими ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари билан ҳамкорликда йўл хариталари ишлаб чиқилди. Йўл харитага мувофиқ вилоятимизда ёшлар учун саноат корхоналарга саёҳатлар ташкиллаштирилмоқда.

Шундай тадбирларда бири Самарқанд шаҳридаги 7-мактаб ҳамда Самарқанд саноат ва қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирокида ташкил этилди.  Ўқувчилар Самарқанд шаҳрида жойлашган “8-март” трикотаж тикувчилик фабрикасига ташриф буюриб, бу ердаги ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишишди. Тадбир якунида экскурсия иштирокчиларига сертификатлар топширилди.

Вилоятимиз ёшларининг саноат корхоналари бўйлаб экскурсиялари давом этмоқда.

Taklif, fikr yoki mulohaza bildirish

Himoya kodi
Yangilash

Axborot xizmati