ТИББИЙ ПАРАЗИТОЛОГИЯ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИДА ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯХШИЛАНАДИ

Мамлакатимизда барча соҳаларда инновацион ғояларни, илм-фанни кенг татбиқ этишга, илмий-тадқиқот муассасаларида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, тадқиқот олиб боришни такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Самарқанддаги илмий-тадқиқот муассасаларида ҳам бу борада қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 

Мазкур йўналишда олдимизда турган вазифаларни ўз вақтида, сифатли таъминлаш мақсадида Л.М.Исаев номидаги Тиббий паразитология илмий-тадқиқот институти фаолияти, у ердаги шарт-шароитлар кўздан кечирилди.

Муассасага ташриф асносида институтнинг 1931 йилда қурилган, 40 йил давомида капитал таъмирланмаган бош биноси ва уни ичида жойлашган паразитологик, серологик, молекуляр биологик, энтомологик лабораториялари, кутубхона ва институт музейи билан танишилди.

Институт фаолиятини самарали йўлга қўйиш, ходимлар ва беморларга зарурий шарт-шароитлар яратиш, бошқа илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, инновация инвестицияларини, хорижий таълим-илм технологияларини жалб этиш борасида зарурий фикрлар билдирилди.

Муассаса биноларини таъмирлаш, иситиш тизимини яхшилаш ва зарурий жиҳозлар сотиб олиш учун 500 миллион сўм маблағ ажратилиши белгиланди.

Taklif, fikr yoki mulohaza bildirish

Himoya kodi
Yangilash

Axborot xizmati